Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Иқтисод 11/06/2025 Ўзбекистон ва ОИИБ йўл инфратузилмаси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва ОИИБ йўл инфратузилмаси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг инвестициялар блоки раҳбари Константин Лимитовский бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда автомобиль йўлларини ривожлантириш борасида банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди.

Ж.Турсунов аввало, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда мамлакатимизда йирик стратегик лойиҳалар амалга оширилаётганлиги муносабати билан ўз миннатдорлигини билдирди.

Хусусан, томонлар “А380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг 150 – 228-км (78 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги (328,1 км) ҳамда Хоразм вилоятидаги (188 км) умумий фойдаланувдаги маҳаллий аҳамиятга эга 516,1 км автомобиль йўллари қисмларини тўла таъмирлаш лойиҳаси бўйича ҳамда истиқболда ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан келишув амалга оширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг