Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Ўзбекистон ва “Perspektywy Women in Tech” жамғармаси STEM соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва “Perspektywy Women in Tech” жамғармаси STEM соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Perspektywy Women in Tech жамғармаси раҳбари Бианка Сивиńска билан самарали учрашув ўтказди. Томонлар илмий ва техник йўналишларда аёллар иштироки ҳамда уларнинг салоҳиятини ривожлантириш борасидаги қатор муҳим ташаббусларни муҳокама қилди.

Учрашувда “Women in STEM” каби лойиҳаларни Ўзбекистонда кенгроқ йўлга қўйиш, олий ва касбий таълим муассасаларида менторлик дастурлари ташкил этиш ҳамда аёл тадқиқотчилар учун грант ва стипендиялар тақдим этиш йўналишини янада такомиллаштириш масалаларига тўхталиб ўтилди. 

Шунингдек, томонлар 2026 йилда Ўзбекистонда Ўзбекистон ва Полша ректорлари  III Форумини ўтказиш ҳақида келишиб олдилар. Бу тадбир икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашиш ва илмий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг