Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 29/06/2025 Ўзбекистон ва Покистон фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Ўзбекистон ва Покистон фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов Покистоннинг йирик халқаро инвестицион тузилмаларидан бири — Glitz Group директори Чаудҳари Билални қабул қилди.

Учрашув доирасида икки мамлакат ўртасида фармацевтика, нутрацевтика ва космецевтика соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Glitz Group — Покистондаги етакчи фармацевтик холдинг бўлиб, Glitz Pharma, Glitz Life Care ва Glitzderm каби брендлар орқали 650 дан ортиқ сертификатланган маҳсулотни ишлаб чиқаради ва дунё бўйлаб 20 дан зиёд мамлакатга экспорт қилади. Компания ишлаб чиқариш жараёнларини ISO ва cGMP халқаро стандартлари асосида амалга оширади ва Покистоннинг мутахассислашган органи — DRAP (Drug Regulatory Authority of Pakistan) томонидан тасдиқланган.

Чаудҳари Билал Ўзбекистонда фармацевтика ва нутрацевтика саноати тез суръатлар билан ривожланаётганини алоҳида қайд этиб, мамлакатдаги қулай инвестиция муҳити, давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда хорижий сармоядорларга яратилаётган имкониятлар уни жиддий қизиқтирганини таъкидлади.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон ҳудудида Glitz Group компаниясининг ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш режалари борлигини билдирди.

Ўз навбатида, Дилшод Расулов мазкур ташаббусни юқори баҳолар экан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди. Шунингдек, у инвесторларга ишончли маҳаллий ҳамкор топиш, лойиҳавий ва ташкилий масалаларни ҳал этишда амалий кўмак кўрсатилишини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этиш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва минтақавий бозорларга чиқиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР