Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди. Бу ҳақда Қирғизистон Ҳукумати Матбуот хизмати хабар беради.

Ҳужжат Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметқали Абулғозиев бошчилигидаги делегациянинг Андижон шаҳрига ташрифи натижасида имзоланди. Ўзбекистон томонидан делегацияга Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов раҳбарлик қилди.

Шунингдек, икки мамлакатнинг учта вилоятлари ўртасида ҳам меморандум имзоланди. Меморандумни Қирғизистон Республикасининг Ўш, Боткен, Жалол-обод вилоятлари раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари раҳбарлари имзолашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг