Валюта курслари 01/05/2025
$1 – 12920.16
UZS – -0.1%
€1 – 14681.18
UZS – -0.26%
₽1 – 158.61
UZS – 0.21%
Қидириш
Ўзбекистон 30/04/2025 Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалалари бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалалари бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия Федерацияси Бош прокурори И.Красновнинг таклифига биноан, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги вазирлик ва идоралар делегацияси жорий йилнинг 28-29 апрель кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон–Россия идоралараро ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида иштирок этди. 

Россия делегацияси таркибига Россия Федерацияси Бош прокурори ўринбосари П.Городов раҳбарлигида Бош прокуратура, Федерал хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар, Ички ишлар вазирликлари ва бошқа идоралар вакиллари киритилган. 

Тадбир давомида томонлар миграция соҳасидаги амалдаги ҳолат, муаммоли жиҳатлар ва уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилдилар. Йиғилиш иштирокчилари икки давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда миграция соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар. 

Икки давлат Бош прокуратуралари Ўзбекистон фуқароларининг Россияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келиши ҳамда Россия фуқароларининг Ўзбекистонга келишлари жараёнида уларнинг ҳуқуқларга риоя этилиши устидан назорат ва кузатувни кучайтириш мажбуриятини олдилар. 

Тадбир якунида делегациялар раҳбарлари меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон–Россия идоралараро ишчи гуруҳининг биринчи мажлисида қабул қилинган қарорлар акс этган баённомани имзоладилар. 

Имзоланган баённома ижроси Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари томонидан алоҳида назоратга олинади.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР