Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 11/06/2025 Ўзбекистон ва Сингапур ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Сингапур ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 9-15 июнь кунлари Цингапур Республикаси Полицияси раҳбари Хунг Ви Тек (Ҳоонг Веэ Теск) бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи амалга оширилмоқда.

Ташриф доирасида делегация аъзолари мамлакатимизнинг тарихий-маданий мероси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, шунингдек, давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишидаги ҳамкорлигини истиқболли йўналишлари билан яқиндан танишмоқдалар.

Ташриф доирасида, 10 июнь куни Цингапур полициясининг раҳбари Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Аюбхон Рахматуллаев билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир жараёнида томонлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини таъкидлаган ҳолда амалий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, хусусан, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, шу жумладан киберхавфсизлик масалалари, шунингдек, ёшларни наркотик ва синтетик гиёҳвандлик воситаларидан асраш бўйича илғор тажрибалар билан ўзаро алмашдилар.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасида истиқболли вазифалар белгилаб олинди.

Мамлакатимизга ташриф давомида Цингапур полицияси делегациясининг Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ички ишлар органлари хизмати билан яқиндан танишиш, мамлакатимизнинг туристик салоҳияти ҳамда хавфсиз туризмни таъминлаш фаолиятини ўрганиш режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг