Ўзбекистон ва Туркия гуманитар алоқаларни мустаҳкамлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уфук Улуташ Жаноби Олийлари билан учрашди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги маданий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиб, тарихий ва гуманитар ришталарни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Суҳбат чоғида Жамғарманинг устувор ташаббуслари, жумладан, Бухорода Жадидлар тарихи музейини ташкил этиш ҳамда Тошкентда сақланаётган Ҳазрати Усмон Мусъҳафини реставрация қилиш масалалари кўриб чиқилди.