Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари ўзаро совғалар алмашишди
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари ўзаро совғалар алмашишди

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари ўзаро совғалар алмашишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга мамлакатимизда яқинда чоп этилган Махтумқулининг “Элингга бахш айла” деб номланган китобини совға қилди. Туркманистон Президенти китоб энг яхши туҳфа эканини таъкидлаб, Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Куннинг иккинчи ярмида Президентлар Халқаро Ахалтеки отлари мажмуаси билан танишдилар. Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарига зотдор от совға қилди.

Президентимиз Туркманистон Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди. Бу хиёбонга Биринчи Президентимиз Ислом Каримов 2007 йилда кўчат ўтқазган эди.

Давлатимиз раҳбари Сапармурат Ниёзов мақбарасига гул қўйди. Ўтганларнинг руҳи покларига Қуръон тиловат қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР