Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 11/06/2025 Ўзбекистон ва ХМТ норасмий бандликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва ХМТ норасмий бандликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро меҳнат конференциясининг 113-сессияси доирасида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Захидов Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори ўринбосари Миа Сеппо билан учрашди.

Мулоқотда норасмий бандликни қисқартириш масалалари муҳокама қилиниб, меҳнат бозорига кириб келаётган янги касбларнинг стандартларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш, меҳнат шартномаларини соддалаштириш ҳамда ходимларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича янги механизмларни жорий этишда Халқаро меҳнат ташкилоти мутахассисларини жалб этишга келишиб олинди.

Навбатдаги учрашув Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси Бош котиби Марсело Аби-Рамиа Каэтано билан бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Самимий мулоқотда ҳамкорликда соҳани рақамлаштириш ҳамда тажриба алмашишга қаратилган вебинарлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг