Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Иқтисод 11/06/2025 Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсати ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўналишларини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсати ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўналишларини муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 5–16 июнь кунлари Ўзбекистонда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг солиқ сиёсати ва маъмуриятчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган миссияси бўлиб ўтмоқда. Делегацияга ХВЖнинг Фискал ишлар департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари Шафик Хебоус бошчилик қилмоқда.

Миссия доирасида 10 июнь куни ХВЖ вакиллари билан Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида солиқ маъмуриятчилигини оптималлаштиришнинг устувор йўналишлари, жумладан IТ-парк, эркин иқтисодий, саноат ва бошқа зоналар резидентларига фойда солиғи бўйича тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг самарадорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига оид масалалар, шу жумладан, норасмий даромадга эга фуқаролар орасида солиқ қонунчилигига ихтиёрий риоя этилишини юксалтиришга қаратилган механизмларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, айрим давлатлардаги солиқ юкини камайтириш учун "шартномалар орқали манипуляция қилиш" (треатй шоппинг) – яъни икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳақидаги халқаро шартномаларни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Миссия якунларига кўра, ХВЖ томонидан Ўзбекистон солиқ тизимини янада ривожлантириш бўйича таҳлилий хулосалар ва аниқ тавсияларни ўз ичига олган ҳисобот тайёрланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг