Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Иқтисод 11/06/2025 Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва ислоҳотларни давом эттириш йўлларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва ислоҳотларни давом эттириш йўлларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Ахадбек Хайдаров билан Халқаро валюта жамғармаси Фискал масалалар департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари жаноб Шафик Хебус раҳбарлигидаги делегация ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Халқаро валюта жамғармасининг Фискал масалалар департаментининг иқтисодчи-экспертлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадлар прогнози департаменти мутахассислари иштирок этди.

Учрашув давомида сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатидаги ижобий ўзгаришлар ва уларнинг иқтисодиётга таъсири муҳокама қилинди.

Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси мутахассислари томонидан келгуси йилларда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш, солиқ тўловчилар учун тенг шароитларни таъминлаш ҳамда солиқ сиёсати бўйича янада самарали ислоҳотларни амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали давом эттириш ва Халқаро валюта жамғармаси билан мунтазам маслаҳатлашув механизмларини кучайтириш борасида келишиб олди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг