Ўзбекистонда юқори синфларда янги ўқув йилидан сунъий интеллект дарслари жорий этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда юқори синфлар учун сунъий интеллект фанидан дарслар ўтилaди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев таълим ислоҳотлари ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Мазкур курсни тўлиқ жорий этиш учун тахминан 2 мингта синф замонавий компьютерлар ва 6 300 та интерактив доскалар билан жиҳозланиши зарур.
Мутасадди идораларга келгуси йил давлат бюджети доирасида зарур маблағларни кўзда тутиш топширилди.
Шунингдек, таълим ташаббуси доирасида маҳаллий 219 та «Маънавий баркамол авлод мактаби», «Ёшлик» спорт жамияти, Ёшлар маркази ва Ўзбекистон болалар ташкилоти асосида «Келажак» номли республика, ҳудудий ва туман марказлари ташкил этилади.
Бу марказлар мактаблар билан яқин ҳамкорликда ишлаб, мақсадли тадбирлар ўтказади ва ўқувчиларни муҳандислик, фан, маданият, санъат, китобхонлик, спорт ва экология йўналишидаги тўгаракларга жалб этиб, ёшларни ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароит яратади.
#Шавкат Мирзиёев