Ўзбекистонлик уч нафар боксчи Жаҳон чемпионатида кейинги босқичга йўл олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бокс бўйича жаҳон чемпионатидаги иккинчи кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган уч нафар спортчи мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.
57 кг вазн тоифасида Xуморабону Мамажонова янги зеландиялик Лай-Карлилу Алини 5:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди. Унинг навбатдаги жангини 7 сентябрда ўтказиши белгиланган.
50 кг вазнда Шодиёржон Мелиқўзиев иккинчи раундда Саудия Арабистони вакили Наваф Аважини техник нокаут билан тўхтатди. У 1/8 финалда, 9 сентябрь куни австралиялик Омер Изаз билан куч синашади.
90 кг дан юқори вазн тоифасида Жаҳонгир Зoкиров ҳам ишончли тарзда ғалаба қозонди. У алжирлик Мoурад Кадинe ҳакамларнинг якдил қарори билан — 5:0 ҳисобида мағлуб этди.