Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Молия 13/06/2025 Octobank HUMANS билан Visa кобрендинг банк карталарини чиқариш бўйича ҳамкорликни тугатди

Octobank HUMANS билан Visa кобрендинг банк карталарини чиқариш бўйича ҳамкорликни тугатди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Octobank» АЖ HUMANS компанияси билан Visa тўлов тизимидаги кобрендинг банк карталарини чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартнома муносабатларини тугатгани ҳақида маълум қилди.

Банкнинг расмий баёнотига кўра, 2025 йил 13 июн соат 18:00 дан бошлаб Humans карталари орқали амалга ошириладиган барча операциялар тўхтатилади.

Хабарда таъкидланишича, Humans карталаридаги барча маблағлар HUMANS молиявий сервисининг шахсий ҳисобларига ўтказилган бўлиб, ҳозирда ушбу маблағларнинг ҳисобини юритиш ва сақлаш билан тўлиқ HUMANS компанияси шуғулланмоқда.

Шу муносабат билан «Octobank» АЖ мижозларга, агар маблағларни қайтариш зарурати туғилса, тўғридан-тўғри HUMANS компаниясига мурожаат қилишни тавсия этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг