Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Octobankʼнинг Octo-Mobile иловаси халқаро пул ўтказмаларининг иккита қулай усулини таклиф қилади — Visa Direct вa SWIFT орқали.
Бажариладиган вазифага мослаб, энг қулайини танланг. Visa Direct — Visa карталари ўртасида тезкор пул ўтказиш учун, SWIFT — хориждаги ўқиш ёки даволанишга тўлов қилиш учун.
Visa Direct — Visa карталарига тезкор пул ўтказиш
Octo-Mobile иловасидаги Visa Direct бу — дунёнинг 180 мамлакатига бир зумда пул ўтказиш хизмати. Яқинлари Visa картасига валюта картасини очмасдан пул юбормоқчи бўлганлар учун мос келади. Хизмат автоматик равишда маблағларни олувчининг валютасига конвертация қилади.
Octo-Mobile иловасидаги Visa Direct орқали қандай қилиб пул юбориш мумкин?
Пул олувчининг карта рақами ҳамда фамилияси, исмини киритинг, пул миқдорини кўрсатинг ва ўтказмани тасдиқланг.
Visa Directʼнинг афзалликлари:
Ўтказмаларни Humo ва Uzcard карталаридан юбориш мумкин.
Қамров - дунёнинг 180 мамлакати.
Маблағлар автоматик равишда олувчининг валютасига ўтказилади.
Комиссиялар
Octobank Visa карталаридан бошқа банкларнинг Visа карталарига пул ўтказиш - 1% (камида 2,40 доллар).
Octobank Uzcard карталаридан бошқа банкнинг Visa карталарига ўтказмалар – 2% (камида 40 000 сўм), Octobank Humo карталаридан бошқа банкнинг Visа карталарига ўтказмалар – 1,5% (камида 40 000 сўм).
Бу усул, масалан, қариндошлар томонидан чет элга тезда пул жўнатиш керак бўлган ҳолатлар учун мос келади.
SWIFT — хизматларга тўлов қилиш учун ишончли ўтказмалар
SWIFT сизга Octobank ҳисобрақамидан бошқа мамлакатдаги банк ҳисобрақамига пул ўтказиш имконини беради. Ўқиш, даволаниш ёки йирик харидларга тўлов қилиш учун қулай. Мижоз ўтказма валютасини танлаши мумкин ва маблағлар автоматик равишда олувчининг валютасига конвертация қилинади.
Octo-Mobile иловасидан қандай қилиб SWIFT ўтказма юбориш мумкин?
1. Иловани очинг ва бош саҳифада "Карталар" ни танланг.
Жисмоний шахсга: исмини, ҳисобрақамини, SWIFT-кодни (халқаро пул ўтказмалари учун банк коди), банкнинг номи ва манзилини, тўлов мақсадини киритинг;
Юридик шахсга: компания номини, манзил, ҳисоб, SWIFT-код, банк номини киритинг, тўлов мақсадини танланг ва кўрсатинг. Контракт ва инвойсни илова қилинг.
Ўтказма миқдорини кўрсатинг — комиссия автоматик равишда ҳисобланади.
Ўтказмани бир марталик парол билан тасдиқланг. Ёдингизда тутинг: учта нотўғри уринишдан сўнг жараён тўхтатилади.