Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Молия 03/06/2025 Ойлик, пенсия, стипендия ва нафақалар оширилади

Ойлик, пенсия, стипендия ва нафақалар оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент фармони билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

1. Ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.

2. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

• 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 360 000 сўм,

• 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 275 000 сўм,

• оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 165 000 сўм;

• оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 110 000 сўм;

3. Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди.

2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Яъни, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 млн 155 минг сўмдан 1 млн 271 минг сўмга оширилди.

2025 йил 1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланди — президент фармони

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг