Қонунчилик палатаси “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади — UzDaily.uz
Валюта курслари 10/09/2025
$1 – 12355.14
UZS – -0.68%
€1 – 14539.53
UZS – -0.3%
₽1 – 148.48
UZS – -2.23%
Қидириш
Қонунчилик палатаси “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Қонунчилик палатаси “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Қонунчилик палатаси “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтиришга қаратилган.

Лойиҳа билан I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва уларга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга ҳамда Иккинчи жаҳон уруши ногиронларига тенглаштирилган шахсларга шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш имконияти яратилмоқда. Бу орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилиб, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами янада кенгайтириляпти.

Шунингдек, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик фаолиятига аралашиши ҳамда ушбу ташкилотларнинг ишлаётган ходимларини бошқа ишларга жалб этиши фақат табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар юзага келган, бундай ҳолат жорий этилган ҳолларда амалга оширилиши белгиланмоқда.

Муҳокамалар давомида депутатлар айрим нормалар бўйича аниқлаштирувчи саволлар берди. Лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг