Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди — UzDaily.uz
Валюта курслари 10/09/2025
$1 – 12355.14
UZS – -0.68%
€1 – 14539.53
UZS – -0.3%
₽1 – 148.48
UZS – -2.23%
Қидириш
Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспорт ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3672-сон, 26.08.2025 й).

Мазкур Низом қурилиш объектларида QR -кодли (матрик штрихли код) паспортни ўрнатиш тартибини белгилайди.

QR -кодли паспорт қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган кунда буюртмачи томонидан объектнинг кириш қисмига ёки барча учун кўринадиган жойда мажбурий тартибда ўрнатилади.

QR -кодли паспорт қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган кундан бошлаб, объект фойдаланишга топширилгунга қадар амалда бўлиши зарур.

QR -кодли паспорт намлик ва ташқи таъсирларга чидамли материалдан тайёрланган бўлиши, умумий ўлчамлари 2400х1200 мм ни ташкил этиши ҳамда ер сатҳидан камида 1 м баландликда ўрнатилиши лозим.

Қурилиш объекти ҳудудий инспекциясида рўйхатдан ўтказилгач, «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимида объектга оид дастлабки маълумотлар жойлаштирилган саҳифа учун QR -код автоматик тарзда шакллантирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг