Рақобат қўмитаси Uzum Market ва Bo’ston Food корхоналарига яроқлилик муддати бузилган ёғ туфайли етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклади — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Рақобат қўмитаси Uzum Market ва Bo’ston Food корхоналарига яроқлилик муддати бузилган ёғ туфайли етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклади

Рақобат қўмитаси Uzum Market ва Bo’ston Food корхоналарига яроқлилик муддати бузилган ёғ туфайли етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклади

Рақобат қўмитаси Uzum Market ва Bo’ston Food корхоналарига яроқлилик муддати бузилган ёғ туфайли етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қўмита томонидан “UZUM MARKET” МЧЖ ХК маркетплейсидан харид қилинган “Oila Tanlovi” (подсолнечное масло рафинированное дезодорированное) номли ёғ маҳсулотининг техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларининг талабларига мувофиқлиги юзасидан келиб тушган мурожаат ўрганилди.

Олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланишича “UZUM MARKET” МЧЖ ХК буюртмаси асосида “BO‘STON FOOD COMPANY” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган мазкур маҳсулот қадоғида яроқлилик муддати ўша вақтда амалда бўлган  ГОСТ 1129-2013 сонли норматив ҳужжат талабларига номувофиқ равишда, асосланмаган ҳолда рухсат берилган 6 ойлик муддат ўрнига 12 ой деб кўрсатилган. Шунингдек, маҳсулот қадоғида (УзТР №724) техник регламент кўрсатилмай, эски регламент кўрсатилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича “UZUM MARKET” МЧЖ ХК ва “BO‘STON FOOD COMPANY” МЧЖ томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси талаблари бузилган деб топилиб, ушбу қонун бузилиш ҳолатларини корхоналарга қуйидаги тартибда бартараф этиш тавсия этилган:

бир ойлик муддатда яроқлилик муддати 12 ой деб кўрсатилган жами 145 мингга яқин “Oila Tanlovi” номли ёғ маҳсулотини истеъмолчилардан қайтариб олиш (тўланган маблағларни қайтариш) ёки айнан шундай мақбул сифатли товарга алмаштириш орқали бартараф этиш;

ёки истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши натижасида корхоналар томонидан олинган жами 1,6 млрд сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчиларга, уларни аниқлаш имконияти бўлмаганда эса республика бюджетига қайтариш бўйича қарор қабул қилиниб, тегишли кўрсатма берилган.

Шундан сўнг, юқоридаги субъектлар Қўмита Махсус комиссияси қарор ва кўрсатмасидан норози бўлиб уни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризалари бир нечта суд инстанцияларида кўриб чиқилиб, тегишли ҳал қилув қарорлари билан ариза талаблари қаноатлантирилмади ва Қўмитанинг қарор ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР