Валюта курслари 01/05/2025
$1 – 12920.16
UZS – -0.1%
€1 – 14681.18
UZS – -0.26%
₽1 – 158.61
UZS – 0.21%
Қидириш
Иқтисод 30/04/2025 «RENERA» компанияси билан Ўзбекистонда литий-ион аккумуляторлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди

«RENERA» компанияси билан Ўзбекистонда литий-ион аккумуляторлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Иннопром. Марказий Осиё – 2025" халқаро саноат кўргазмаси доирасида юртимиз саноат тармоқлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳамкорлик учрашувлари давом этмоқда.

Жумладан, кўргазманинг навбатдаги иш кунида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси ўринбосари Фаридун Абдуалимов ва Россиянинг «RENERA» компанияси Сотув бўйича директор ўринбосари А. Павлюк ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда замонавий энергия манбаларига эҳтиёж ортиб бораётган бир шароитда, Ўзбекистонда литий-ион аккумуляторлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.

Фаридун Абдуалимов меҳмонларга мамлакатимизда электротехника саноатининг жадал ривожланаётгани, қайта тикланувчи энергия манбаларига бўлган талабнинг ортиши ва энергия сақловчи маҳсулотларга эҳтиёж юқорилиги ҳақида батафсил маълумот берди.

«RENERA» компанияси замонавий аккумуляторлар ва энергия сақлаш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича Россияда етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Учрашувда томонлар биргаликда ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш, технология трансфери ва малакали мутахассислар тайёрлаш борасида ҳамкорлик қилиш эҳтимоллари юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Шунингдек, RENERA компанияси вакилларига Ўзбекистондаги саноат зоналарининг инфратузилмаси, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, имтиёзли режимлар ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув якунида томонлар келгусида ҳамкорликни босқичма-босқич ривожлантириш ва истиқболли технологик лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР