Рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди

Рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди

Рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, электрон рецепт асосида тайинланадиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

Тиббиёт ходимлари томонидан бемор маълумотлари тиббиёт ташкилотида жорий қилинган тиббий ахборот тизимига киритилади ҳамда автоматик тарзда “Электрон тиббий карта” модулига узатилади.

Беморга дори воситалари мазкур тиббий ахборот тизимида электрон рецепт расмийлаштириш орқали тайинланади

Рецепт даволовчи шифокор томонидан электрон тасдиқлаш усулларида тасдиқланиб, QR код автоматик тарзда қўйилади. Бунда электрон рецептга оид зарур маълумотлар автоматик тартибда “Электрон рецепт” модулига узатилади.

Шифокорларга ўзлари томонидан беморга электрон рецепт асосида тайинланган ва чакана реализация қилинган дори воситалари ҳаракатини кузатиб бориш имконияти яратилади.

Электрон рецептга оид барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасида автоматик қайд этиб борилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг