Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
"Сариосиё" божхона постида Бухоро амирлиги даврига тегишли 267 та қимматбаҳо тарихий зергарлик буюмлари олиб чиқиб кетилишига йўл қўйилмади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилоятида жойлашган "Сариосиё" божхона постида божхона ходимлари томонидан 267 та қадимий зергарлик буюмининг ноқонуний равишда мамлакатдан олиб чиқилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу буюмларнинг бир қисми Бухоро амирлиги даврига тегишли бўлиб, қолганлари XIX асрнинг охири — XX аср бошларида тайёрланган.
Мазкур тарихий буюмлар Термиз археология музейига топширилиб, уларни сақлаш ва илмий ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.