Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Саудия Арабистони Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Саудия Арабистони Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Саудия Арабистони Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шая билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларига урғу берилди.

Турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби бўйича ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР