Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Сенат Раиси Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори билан учрашди

Сенат Раиси Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Женева шаҳрида Халқаро меҳнат ташкилотининг 113-сессияси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Бош директори Жильбер Унгбо билан учрашув ўтказди.

Суҳбат мобайнида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, амалга оширилаётган қатор муҳим ташаббуслар ва лойиҳалар муҳокама қилинди.

Жумладан, ҳар йили ижтимоий меҳнат ҳуқуқлари ва бошқа йўналишларда ХМТ билан имзоланаётган келишувлар изчил амалга оширилаётгани қайд этилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда “Стратегия – 2030” доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар ХМТнинг устувор йўналишлари ва тамойиллари билан тўла уйғун экани таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда муносиб меҳнат бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган мамлакат дастурининг амалга оширилиши бўйича фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг