Сенатда Озарбайжон Миллий Межлиси девони раҳбари бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Сенатда Озарбайжон Миллий Межлиси девони раҳбари бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Озарбайжон Миллий Межлиси девони раҳбари бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Озарбайжон Миллий Межлиси девони раҳбари бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 10 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати девони раҳбари Қудрат Нуруллаевнинг Озарбайжон Миллий Межлиси Девони раҳбари Фарид Гаджиев бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатлари мустаҳкам тарихий алоқаларга, умумий маданий ва маънавий қадриятларга таянгани таъкидланди. Давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик янги даражага кўтарилди.

Хусусан, учрашувда Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли ўтказилгани ҳамда 2025-2026 йилларга мўлжалланган парламентлараро ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси" имзолангани қайд этилди. Эришилган келишувларни янада илгари суриш ҳамда парламентлар раҳбарияти даражасида ва уларнинг девонлари ўртасидаги шерикликни ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.

Мулоқот давомида икки мамлакат парламентлари девонлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари ҳам диққат марказида бўлди. Қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, парламент экспертизаларини ўтказиш, ахборот-таҳлилий ишлар, халқаро рейтинглардан фойдаланиш, инновацион рақамли ечимларни жорий этиш каби йўналишларда шерикликнинг аниқ йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш, доимий конструктив мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, икки мамлакат парламентлари девонлари ўртасида амалий ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг