Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Шамол йўналишининг ўзгариши сабабли бир нечта самолётлар Тошкентга қўна олмади

Шамол йўналишининг ўзгариши сабабли бир нечта самолётлар Тошкентга қўна олмади

Шамол йўналишининг ўзгариши сабабли бир нечта самолётлар Тошкентга қўна олмади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент аэропортида шамол йўналишининг ўзгариши туфайли маҳаллий вақт билан соат 16:03 да ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Шу сабабли бир нечта рейс:

- “Qanot Sharq” авиакомпаниясининг Камран - Тошкент йўналишидаги HH-2232 рейси (қўниш 16:35 да);

- “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY-9732 Махачқалъа - Тошкент йўналиши бўйича (қўниш соат 16:42);

- “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Деҳли - Тошкент йўналиши бўйича HY-424 (қўниш 16:51) Самарқанддаги захира аэродромига йўналтирилди.

Шунингдек, “Air Astana”” авиакомпаниясининг Астана - Тошкент йўналишидаги KS-123 рейси Туркистондаги захира аэродромга йўл олишга қарор қилди.

Маҳаллий вақт билан соат 16:30 да вазият барқарорлашди, Тошкент аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловлар бекор қилинди. Аэропорт одатдаги тартибда ишламоқда. Захира аэродромларга қўнган самолётлар Тошкентга учишга тайёрланмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, шамол силжиши - бу қисқа масофа давомида шамолнинг йўналиши ёки тезлиги кескин ўзгарадиган ҳолат. У горизонталь ёки вертикал бўлиши мумкин ва самолётга горизонталь парвоз, кўтарилиш ёки қўниш пайтида таъсир кўрсатади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР