Шавкат Мирзиёев янги туристик зонага ташриф буюрди — UzDaily.uz
Валюта курслари 09/09/2025
$1 – 12439.41
UZS – -0.65%
€1 – 14583.96
UZS – -0.34%
₽1 – 151.87
UZS – -1.19%
Қидириш
Шавкат Мирзиёев янги туристик зонага ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев янги туристик зонага ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев янги туристик зонага ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Бўстонлиқ туманида ташкил этилаётган янги туризм масканида бўлди.

Бу ерда зарур инфратузилма яратилиб, капсула шаклидаги уйлардан иборат замонавий дам олиш маскани барпо этилмоқда. Шунингдек, бу ерда ресторанлар, дор йўллари ва чанғи учиш майдонлари бўлади.

Ойнаванд капсула уйларнинг ўзига хос томони, улар енгил, кўчма, камхарж. Катта қурилиш қилинмаслиги боис табиатга ҳам зиён етказмайди.

Давлатимиз раҳбари бундай уйларни Бахмал, Шаҳрисабз, Бойсун каби бошқа туризм масканларида ҳам ўрнатиш сайёҳлар эътиборини тортишини таъкидлади.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг