Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди — UzDaily.uz
Валюта курслари 10/09/2025
$1 – 12355.14
UZS – -0.68%
€1 – 14539.53
UZS – -0.3%
₽1 – 148.48
UZS – -2.23%
Қидириш
Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Шерзод Шерматов (чапда) ва Алишер Файзуллаев /Архивдан/

Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг янги биринчи ўринбосарини тайинлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг қарорига биноан, Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Мазкур тайинланишгача Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори лавозимида ишлаб келган Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида Алишер Файзуллаевни ўрнини эгаллади.

Шу ўринда Сарвар Бабаходжаев Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори этиб тайинланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг