Сут маҳсулоти қўшилган қиймат солиғидан озод этилди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Сут маҳсулоти қўшилган қиймат солиғидан озод этилди
Сут маҳсулоти қўшилган қиймат солиғидан озод этилди

Сут маҳсулоти қўшилган қиймат солиғидан озод этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали тарқатган маълумотга кўра, ҳукуматнинг 2019 йил 24 январдаги қарори билан сут Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рўйхатдан 9 турдаги маҳсулот (гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек ҳайвонлар (қорамол ва парранда) тирик ҳамда уларнинг сўйилган маҳсулотлари; балиқ; картошка; пиёз; тухум; гуруч; шакар; нон) ўрин олган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг