Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Tashkent Pharma Park Кореянинг The Standard компанияси эътиборини тортди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов Кореянинг The Standard компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Tashkent Pharma Park кластери, инвесторлар учун яратилган шароитлар ва маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш тўғрисида маълумотлар берилди.
Компания вакиллари томонидан Ўзбекистон бозори катта ва истиқболлилиги, фармацевтика маҳсулотларини маҳаллийлаштириш ниятларини ҳамда мамлакатимиз МДҲ давлатларига экспорт учун қулай ҳудуд эканлигини таъкидладилар.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва инвестиция лойиҳалари амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.