Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Технологиялар 21/05/2025 Тожикистон Республикаси ҳукумати алоқа хизмати билан рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

Тожикистон Республикаси ҳукумати алоқа хизмати билан рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Алоқа хизмати Алоқа хизмати бошлиғи Исфандиёри Саъдулло бошчилигидаги делегацияси 2025 йил 20 май куни Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park Uzbekistanъга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида дастлаб делегацияга IT Park Uzbekistan ва Рақамли технологиялар вазирлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, асосий йўналишлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида тақдимот қилинди.

Шунингдек, делегация IТ мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган Устудй IТ академияси фаолияти, муҳим инфратузилмаларнинг киберхавфсизлигини таъминлашга қаратилган инновацион лойиҳалар маркази — UZSOC ҳамда Ягона интегратор UZINFOCOMда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди. Хусусан, сунъий интеллект ва рақамли ечимлар соҳасидаги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташрифнинг асосий қисмида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Алоқа хизмати Алоқа хизмати бошлиғи Исфандиёри Саъдулло бошчилигидаги делегацияси ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва янги ташаббусларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Муҳокама қилинган масалалар орасида «Tojiktelekom» билан ўзаро ҳамкорликдаги мавжуд масалалар, трансчегаравий телекоммуникация хизматларини янада яхшилаш ва чиқиш трафикини узатишдаги масалалар ўрин олди. 

Томонлар бу борада мунтазам ахборот алмашинуви ва техник экспертлар иштирокида ишчи гуруҳлар тузиш орқали масалаларни босқичма-босқич ҳал этишга келишиб олдилар.

Шунингдек, Тожикистон бозорида Ўзбекистон IТ-компаниялари хизматларини кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш ва икки мамлакатнинг технопарклари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари кўриб чиқилди. IT Park Uzbekistan резидентлари хизматларини Тожикистонда тарғиб қилиш, инкубация ва акселерация дастурларига қўшма лойиҳаларни киритиш бўйича амалий таклифлар билдирилди.

Учрашувда Тожикистонлик стартаплар учун янги имкониятлар яратиш, инвестицияларни жалб этиш ва уларни халқаро платформаларга олиб чиқиш борасида ҳам ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Тожикистон стартапларини Ўзбекистонда ўтказиладиган акселерация дастурлари ва халқаро форумларга жалб этиш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

Томонлар 2025 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган БМТ Давлат хизмати форумида ва 23-25 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "ICT Week Uzbekistan" йирик халқаро тадбирларда Тожикистон делегациясининг ҳам фаол иштирокини таъминлашга келишиб олдилар. 

Томонлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида рақамли технологиялар, телекоммуникация ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг