Тошкентда чиқиндини олиб чиқиб кетиш тарифлари ошмоқда — UzDaily.uz
Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Тошкентда чиқиндини олиб чиқиб кетиш тарифлари ошмоқда
Тошкентда чиқиндини олиб чиқиб кетиш тарифлари ошмоқда

Тошкентда чиқиндини олиб чиқиб кетиш тарифлари ошмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Махсустранс” Давлат ишлаб чиқариш бошқармаси 2016-йилнинг 1-ноябридан бошлаб қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш таърифи ошганлигини маълум қилади.

Компания маълумотларига кўра, жисмоний шахслардан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бир киши учун бир ойга - 3200 сўмгача ошади. Ўсиш 6,67 фоизни ташкил этди.

Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш: бюджет ташкилотларидан 1 м3 учун – 38390,0 сўм, хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1м3 учун – 38390,0 сўмни ташки қилади.

Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш: бюджет ташкилотларидан 1 тоннасига – 14346,0 сўм, хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1 тоннасига – 14346,0 сўм.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор чиқиндини олиб чиқиб кетиш тарифлари 2016-йилнинг май ойида ошган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг