Тошкентда ногиронлиги бўлган аёл ва қизларни ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга бағишланган ННТлар учун тренинг бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштирувчи ва уларнинг манфаатларини илгари сурувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари учун уч кунлик тренинг ўз ишини бошлади.
Ушбу тадбир БМТнинг аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ташаббуси ва Global Disability Fund (БМТ Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик дастури) томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистонда ижтимоий хизмат кўрсатишни ислоҳ қилиш: ногиронлиги бўлган болалар, ёшлар, аёллар ва эркаклар учун инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашувни амалга ошириш» кўшма дастури доирасида ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Тренингнинг асосий мақсади — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ижтимоий хизматлардан самарали фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун ННТлар салоҳиятини оширишдир. Ушбу тадбир 2025 йил май ойида ўтказилган тренингнинг давоми сифатида ташкил этилмоқда ва ННТлар салоҳиятини барқарор ривожлантириш учун билимларни чуқурлаштириш ҳамда тажриба алмашишга қаратилган.
Тренинг давомида иштирокчилар:
гендер ва оилавий зўравонлик ҳақида билим ва кўникмаларини чуқурлаштирадилар;
ногиронлик ва гендер зўравонлик ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қиладилар;
ногирон ва зўравонликдан жабрланган хотин кизларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини ўрганади, шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқади
халқаро ва миллий ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистондаги хизмат кўрсатиш тизимини ўрганадилар;
ННТларнинг зўравонлик ҳолатларини олдини олиш ва жабрланувчиларни қўллаб-қувватлашдаги ролини муҳокама қиладилар;
ҳамкорлик тармоқлари ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқадилар.
30 дан ортиқ ННТ вакиллари тренингда иштирок этмоқда. Ушбу жараёнда улар зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, жабрланувчиларни хизматларга йўналтириш, индивидуал реабилитация режаларини ишлаб чиқиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўладилар.
ЮНФПАнинг Ўзбекистондаги доимий вакили доктор Нигина Абасзаде ўз очилиш сўзида таъкидлади:
«Биз учун муҳим вазифа — ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун барча тўсиқларни йўқотиш. ННТлар билан биргаликда биз уларга хизматларга етишиш имкониятини очиб, зўравонликка қарши курашда ишончли таянамоқдамиз».
Тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилади, шунингдек, давлат муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва ижтимоий шерикликни кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.