Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Тошкентда Ўзбекистон – Словакия бизнес форуми ўз ишини бошлади

Тошкентда Ўзбекистон – Словакия бизнес форуми ўз ишини бошлади

Тошкентда Ўзбекистон – Словакия бизнес форуми ўз ишини бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 9 июнь куни Тошкент шаҳрида Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон – Словакия бизнес-форуми ўз ишини бошлади.

Форум Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишга қаратилган.

Тадбирда Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти, истиқболли соҳалар ва хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида тақдимотлар ўтказилмоқда. Шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида B2B учрашувлар ташкил этилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг