Валюта курслари 08/05/2025
$1 – 12910.15
UZS – -0.11%
€1 – 14660.77
UZS – 0.27%
₽1 – 159.78
UZS – -0.1%
Қидириш
Ўзбекистон 18/04/2025 Тошкентда Tesla автомашинасини ёқиб кетишда гумонланувчи шахс ушланди

Тошкентда Tesla автомашинасини ёқиб кетишда гумонланувчи шахс ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда Tesla маркасидаги автомашинасини ёқиб кетишда гумонланувчи шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда шахснинг автомашинани ёқиб кетган видеоси тарқалган, бу эса фойдаланувчилар орасида фаол муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳодиса 17 апрель куни тахминан соат 23:40 атрофида Мирзо-Улугбек тумани, Ялангач даҳасида, бир автотурар жойда содир бўлган. 1988 йилда туғилган М.Ж. уларнинг ўртасидаги зиддият туфайли, 1983 йилда туғилган Н.к.га тегишли Tesla маркасидаги автомашинани ёқиб кетган. Оператив тадбирлар натижасида М.Ж. ушланди.

Ҳодиса бўйича Мирзо-Улугбек тумани тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 173-моддаси (Мол-мулкни йўқ қилиш ёки зарар етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг