Тошкентда замонавий “ISUZU CITIPORT CNG” автобуси синов тариқасида йўловчиларга хизмат кўрсатади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда Туркияда ишлаб чиқарилган замонавий ISUZU CITIPORT CNG автобуси синов тариқасида ҳаракатлана бошлайди.
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабарига кўра, автомобиль Туркиянинг Anadolu Isuzu компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида келтирилган мазкур автобус 77-йўналишда синов тариқасида қатнайди.
Автобус катта сиғимга эга, сиқилган табиий газда ҳаракатланади ва экологик тозалиги билан ажралиб туради. Синов давомида унинг техник имкониятлари ва қулайлик даражаси ўрганиб борилади.
Пойтахтимиздаги жамоат транспортида замонавий автобуслардан фойдаланиш босқичма-босқич кенгаймоқда, ISUZU CITIPORT CNG нинг ишга туширилиши автопаркни янгилаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш дастури доирасида кўрилмоқда.