“Toyoko-Inn” компанияси “Чорсу” меҳмонхонасига қизиқиш билдирмоқда — UzDaily.uz
Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
“Toyoko-Inn” компанияси “Чорсу” меҳмонхонасига қизиқиш билдирмоқда
“Toyoko-Inn” компанияси “Чорсу” меҳмонхонасига қизиқиш билдирмоқда

“Toyoko-Inn” компанияси “Чорсу” меҳмонхонасига қизиқиш билдирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Япониянинг “Toyoko-Inn” компанияси пойтахтимиздаги “Чорсу” меҳмонхонасини қайта таъмирлаш ва фойдаланишга қизиқиш билдирмоқда.

“Ўзбектуризм” МК матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 12-июлдан 14-июлгача Ўзбекистон Республикасига Япониянинг “Toyoko Inn” компанияси бошқаруви аъзоси Косабуро Моринака бошчилигидаги вакиллари ташриф буюришди.

“Toyoko-Inn” компанияси Тошкентнинг тарихий қисмида жойлашган “Чорсу” меҳмонхонасини қайта таъмирлаш ва фойдаланишга қизиқиш билдирмоқда”, - дейилади “Ўзбектуризм” МК хабарида.

“Toyoko-Inn” компанияси уч юлдузли бизнес меҳмонхоналар қуради. Компания дунёнинг Франция, Корея Республикаси, Филиппин ва Камбоджа каби мамлакатларда 200 дан ортиқ меҳмонхона қурган. Шунингдек, Франкфурт, Москва, Нью-Йорк, Чикаго ва Торонто шаҳарларидаги меҳмонхоналарни қайта таъмирлаш ёки янгидан қуриш ишларини ҳам олиб боради.

“Чорсу” меҳмонхонаси Тошкентда 1982-йилда қурилган бўлиб, 23 қаватдан ва 450 та хонадан иборат бўлган. 2000-йилларнинг бошларида меҳмонхона қайта таъмирлашга ёпилди ва шундан сўнг бошқа очилмади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг