Валюта курслари 01/05/2025
$1 – 12920.16
UZS – -0.1%
€1 – 14681.18
UZS – -0.26%
₽1 – 158.61
UZS – 0.21%
Қидириш
Дунё 10/04/2025 Трамп 75 та давлатга нисбатан божхона божлари жорий этилишини вақтинча тўхтатди

Трамп 75 та давлатга нисбатан божхона божлари жорий этилишини вақтинча тўхтатди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида мамлакат 75 дан ортиқ давлатга нисбатан жорий этилиши режалаштирилган ўзаро (айнан) божларни вақтинча тўхтатганини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу қарор ушбу давлатларнинг мурожаатлари ва унинг шахсий ташаббуси асосида қабул қилинган. Шу муносабат билан, улар АҚШга нисбатан жавоб чоралари кўрмаган ва энди Америка 90 кунлик танаффус жорий қилмоқда. Бу муддат мобайнида ўзаро тарифлар 10 фоизга сезиларли даражада пасайтирилади. Бу чора-тадбир дарҳол кучга киради.

Шу билан бирга, Трамп Хитойга нисбатан божлар миқдорини 125 фоизга оширишини маълум қилди ва Пекинни "жаҳон бозорларига ҳурматсизлик"да айблади. Ўтган ҳафта АҚШ Хитой маҳсулотларига 54 фоизлик бож жорий қилган эди. Бунга жавобан Хитой Америка товарларига 34 фоизли тариф жорий этди.

Бундан сўнг Вашингтон божларни 104 фоизгача оширди, Хитой эса ўз навбатида тарифни 84 фоизгача кўтарди.

2 апрель куни Трамп бошқа давлатлардан келтириладиган импорт товарларига нисбатан ўзаро божлар жорий этилишини эълон қилган эди. Асосий ставка 10 фоизни ташкил этади, бироқ ҳар бир давлат учун бу миқдор индивидуал равишда белгиланади ва уларнинг Америка товарларига қўллаётган тарифларининг ярмига тенг бўлади.

АҚШ президенти божларни жорий этиш мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигига эришиш ва давлат қарзини камайтиришга ёрдам берувчи қадам эканини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР