Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Uzbekistan Airways 14 июндан Тошкент — Исломобод йўналишида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 14 июндан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент ва Исломобод ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Чипта нархи 2,6 миллион сўмдан бошланади.
Рейслар ҳафтада бир марта — шанба кунлари амалга оширилади.
Чипталарни авиакомпаниянинг расмий веб-сайти ва мобил иловасида, шунингдек Uzbekistan Airways Sales филиаллари ва расмий агентлар орқали харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил кузидан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкентдан Лаҳор шаҳрига ҳам рейсларни амалга оширмоқда. 2025 йил июнь бошида ушбу йўналишдаги чипталар нархи 2,7 миллион сўмдан бошланмоқда.