Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Иқтисод 15/06/2025 Uzbekistan Airways Тель-Авивга рейсларни вақтинча тўхтатмоқда

Uzbekistan Airways Тель-Авивга рейсларни вақтинча тўхтатмоқда
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Тель-Авив – Тошкент йўналиши бўйича рейсларни вақтинча тўхтатишини эълон қилди.

Бундай қарор Тель-Авив халқаро аэропорти атрофидаги ҳаво фазосидан фойдаланишда амал қилаётган чекловлар билан боғлиқ.

Авиаташувчининг расмий баёнотига кўра, ушбу йўналишда парвозлар 2025 йил 16 июндан 30 июнгача тўхтатиб турилади.

Рейслари бекор қилинган йўловчиларга чипталар қийматини мажбурий тарзда қайтариб олиш ёки уларни кейинги саналарга қайта брон қилиш имконияти берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг