Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Вазирлар Маҳкамаси биноси ва 130 га яқин объект Маданий мероснинг миллий рўйхатига киритилиши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Маданий мерос агентлиги томонидан тайёрланган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Мустақиллик майдони кўчаси 5-уй манзилида жойлашган Вазирлар Маҳкамасининг биносини Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, рўйхатга яна 130 га яқин объектлар, жумладан, Тошкент шаҳри Шота Руставели, Бешёғоч кўчаларидаги қатор уйлар киритилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган бир қатор масжидлар, қабристонлар, мақбаралар, музейлар, булоқлар, зиёратгоҳлар ва бошқа ёдгорликларни рўйхатига киритиш режалаштирилган.