WR Group Ўзбекистонда логистика марказларини ривожлантиришни режалаштирмоқда — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
WR Group Ўзбекистонда логистика марказларини ривожлантиришни режалаштирмоқда

WR Group Ўзбекистонда логистика марказларини ривожлантиришни режалаштирмоқда

WR Group Ўзбекистонда логистика марказларини ривожлантиришни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров "WR Group" компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси Вадим Розенштейн билан учрашди.

Учрашув давомида компания ўз фаолияти, жумладан сертификатлаш, божхона расмийлаштируви ҳамда логистика хизматлари юзасидан тақдимот намойиш этди.

В. Розенштейн Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш, хусусан логистика марказларини ташкил этиш имкониятларига қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида томонлар транспорт ва логистика йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги имкониятларини ўрганишга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг