Ханти-Мансийск автоном округи губернатори IT Park Uzbekistanъга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 апрель куни Ханти-Мансийск автоном округи губернатори Руслан Кухарук бошчилигидаги делегация IT Park Uzbekistanъга ташриф буюрди. Ташриф икки томон ўртасида рақамли соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва келгусидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишдан иборат эди.
Ташрифнинг дастлабки қисмида меҳмонлар Устудй IТ академиясидаги мутахассис тайёрлаш тизими, миллий киберхавфсизлик соҳасида муҳим роль ўйнаётган UZSOC ҳамда Ягона интегратор — UZINFOCOM фаолияти билан яқиндан танишдилар. Тақдимотларда сунъий интеллект, рақамли ечимлар ва интеллектуал инфратузилмалар яратишга қаратилган илғор лойиҳаларга алоҳида урғу берилди.
Учрашувнинг асосий қисмида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва Ханти-Мансийск автоном округи губернатори Руслан Кухарук ўртасида музокаралар ўтказилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистондаги рақамли инфратузилмани ривожлантириш, ИТ соҳасида кадрлар тайёрлаш, стартап экотизимини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликда акселерация дастурларини амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Делегация аъзоларига IT Park Uzbekistan фаолияти, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, асосий стратегик йўналишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида тақдимот намойиш этилди.
Тақдимотда айни пайтда IT Park Uzbekistan ҳудудида Россиянинг 100 дан ортиқ IТ компанияси IT Park президенти сифатида фаолият юритаётгани ва уларнинг фаолиятини янада кенгайтириш бўйича таклифларга эътибор қаратилди.
Учрашув давомида рақамли трансформация соҳасида IТ таълим, сунъий интеллект, киберхавфсизлик каби муҳим йўналишларда тажриба алмашиш, шунингдек, икки қўшма рақамли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашувнинг асосий қисмида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва Ханти-Мансийск автоном округи губернатори Руслан Кухарук ўртасида музокаралар ўтказилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистондаги рақамли инфратузилмани ривожлантириш, IТ соҳасида кадрлар тайёрлаш, стартап экотизимини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликда акселерация дастурларини амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Делегация аъзоларига IT Park Uzbekistan фаолияти, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, асосий стратегик йўналишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида тақдимот намойиш этилди.
Тақдимотда айни пайтда IT Park Uzbekistan ҳудудида Россиянинг 100 дан ортиқ IТ компанияси IТ Park резиденти сифатида фаолият юритаётгани ва уларнинг фаолиятини янада кенгайтириш бўйича таклифларга эътибор қаратилди.