Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Хитой делегацияси «Чирчиқ» технопаркининг инвестициявий салоҳиятини юқори баҳолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Технопарк резиденти «STANDARTPLAST» МЧЖ ҚК компанияси Хитой Халқ Республикасидан ҳамкорларининг делегациясини қабул қилди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркининг инвестициявий салоҳияти билан ҳам танишиб, технопарк раҳбарияти ва мутахассислари билан ҳамкорлик истиқболлари, кимё ва саноат соҳаларида қўшма лойиҳаларни ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борди.
Технопарк ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очиқ бўлиб, юқори технологик соҳани ривожлантиришдан манфаатдор бўлган салоҳиятли инвесторлар билан фаол мулоқотни давом эттирмоқда.