Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Иқтисод 03/06/2025 Yandex Go Навоий шаҳрида ресторанлардан таом етказиб бериш хизматини йўлга қўйди

Yandex Go Навоий шаҳрида ресторанлардан таом етказиб бериш хизматини йўлга қўйди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Энди Навоий шаҳрида Yandex Go иловаси орқали ресторанлардан тайёр таомлар буюртма қилиб, уйга ёки ишхонага етказиб беришни буюртма қилиш мумкин.

Хизматга аллақачон республика миқёсида машҳур бўлган EVOS ва Safia тармоқлари, шунингдек, маҳаллий ресторан ва кафе-лар — Master Kebab, Muyana, Sami Baba, Izmir, Sushi House, Grand Pizza, Lusso, Bek ва бошқалар қўшилган. Ҳамкорлар рўйхати келгусида янада кенгаяди.

Буюртмани Yandex Го иловасидаги «Таомлар» бўлими орқали расмийлаштириш мумкин. Таомлар ўртача 30 дақиқада манзилга етказилади. Етказиб бериш муддатини қисқартиришга хизмат алгоритмлари ёрдам беради: улар ресторанлар жойлашувини таҳлил қилиб, курьерлар учун энг мақбул йўналишларни тузади. 

Буюртманинг ҳолати ва курьер жойлашуви илова орқали реал вақт режимида кузатиб борилади. Курьерлар буюртмаларни масофа ва кўчалардаги тирбандликка қараб, пиёда ёки автомобилда етказиб беради.

Янги фойдаланувчилар учун илк учта буюртмада 25 000 сўмлик чегирма амал қилади. Чегирмани фаоллаштириш учун буюртмани тўлашдан олдин GО25 промокодини киритиш керак. Шунингдек, Навоий аҳолиси учун етказиб бериш хизмати ҳозирча бепул. 

Yandex Go Ўзбекистонда таом етказиб бериш ҳудудини кенгайтиришда давом этмоқда — бу хизмат ҳозирда мамлакатнинг 14 та шаҳрида фаолият юритмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг