Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
“Зомин козон патри” Ўзбекистонда географик кўрсаткич мақомини олди

“Зомин козон патри” Ўзбекистонда географик кўрсаткич мақомини олди

“Зомин козон патри” Ўзбекистонда географик кўрсаткич мақомини олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлиги томонидан Зомин қозон патири географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослигини ва сифатини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилувчи белги. У маҳсулотнинг келиб чиқиш жойини, анъанавий рецептини ва ўзига хос хусусиятларини давлат даражасида кафолатлайди.

Зомин қозон патири – Жиззах вилоятининг Зомин туманида қадимдан тайёрланадиган нон маҳсулоти бўлиб, алоҳида қорилган хамир, маҳаллий сут ва сариёғ билан қозонда пиширилади. У ўзининг ноёб таъми ва сифат хусусиятлари билан ажралиб туради.

Энди “Зомин қозон патири” Ўзбекистон давлат реестрида 20-географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг номи, сифати ва келиб чиқиш манбаи қонуний ҳимояга эга бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг