ИССВ ва Adani йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди
ИССВ ва Adani йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 19 май куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов "Adani Group" компаниясининг халқаро энергетика бўйича бош ижрочи директори Амит Сингх билан учрашув ўтказди.
"Adani Group" Ҳиндистоннинг энг йирик конгломерати ҳисобланиб, портлар ва логистика, электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда узатиш, қайта тикланувчи энергетика, шаҳар газ таъминоти, аэропортлар ва саноат хомашёси каби йўналишларда муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.
Мулоқот давомида томонлар инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда гидроэнергетика, тоғ-кон саноати, инфратузилма ва кўчмас мулк соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Ҳиндистон томонига кейинчалик биргаликда ишлаб чиқиш учун мўлжалланган истиқболли лойиҳа таклифлари тақдим этилди.
Учрашув якунлари бўйича Ҳиндистон томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва яратилган инвестициявий имкониятларни юқори баҳолади ҳамда турли йўналишларда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.
омонлар истиқболли лойиҳаларни биргаликда илгари суриш ва келгусидаги шериклик механизмларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришдилар.