Ўзбекистонлик сенатор “Россия – Ислом дунёси: ҚозонФорум 2026” халқаро форумида иштирок этди

Ўзбекистонлик сенатор “Россия – Ислом дунёси: ҚозонФорум 2026” халқаро форумида иштирок этди

Ўзбекистонлик сенатор “Россия – Ислом дунёси: ҚозонФорум 2026” халқаро форумида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Kобул Турсунов Россиянинг Қозон шаҳрида бўлтб ўтган “Россия – Ислом дунёси: ҚозонФорум 2026” XVII халқаро иқтисодий форумида иштирок этди.

Мазкур нуфузли анжуманда 100 га яқин давлат вакиллари, халқаро ташкилотлар, бизнес доиралари ҳамда экспертлар иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инвестициявий шерикликни кенгайтириш, транспорт-логистика йўлакларини такомиллаштириш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тадбир доирасида Евроосиё маконида саноат кооперацияси, “яшил” энергетика, инновацион технологиялар ва ислом молияси механизмларини жорий этиш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг