Ўзбекистон фармацевтика экспортини оширмоқда: Афғонистон билан музокаралар натижасида келишувлар имзоланди

Ўзбекистон фармацевтика экспортини оширмоқда: Афғонистон билан музокаралар натижасида келишувлар имзоланди

Ўзбекистон фармацевтика экспортини оширмоқда: Афғонистон билан музокаралар натижасида келишувлар имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афғонистон Миллий озиқ-овқат ва дори-дармонлар бошқармаси (AFDA) раиси Нажибуллоҳ Тавано бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда. Ташриф икки мамлакат ўртасидаги фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Делегация аъзолари учун мамлакатимизнинг етакчи фармацевтика корхоналарига махсус “Фарм-тур” ташкил этилди. Меҳмонлар ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологик тизимлар, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт салоҳияти ҳамда янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, учрашувлар давомида дори воситалари сифати ва хавфсизлик стандартлари, логистика тизимларини ривожлантириш, маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда икки томонлама савдо алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар фармацевтика маҳсулотлари савдосини янада ошириш, узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдор эканликларини таъкидладилар.

Учрашувлар якунлари бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда Афғонистон импортёрлари ўртасида экспорт шартномалари имзоланди.

Мазкур мулоқотлар Ўзбекистон фармацевтика саноатининг экспорт салоҳияти изчил ортиб бораётганини яна бир бор намоён этиб, Марказий Осиё ҳамда қўшни давлатлар билан иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг