Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва АҚШ жамоатчилик дипломатияси масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котибининг жамоатчилик дипломатияси бўйича ўринбосари Сара Рожерс билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилишди. Хусусан, таълим, маданият, ахборот ва жамоатчилик дипломатияси соҳаларидаги ўзаро алоқаларга эътибор қаратилди.
Музокаралар илиқ ва мазмунли муҳитда ўтгани таъкидланди.
Томонлар ушбу ташриф Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга ва икки мамлакат халқлари ўртасидаги ўзаро тушунишни кенгайтиришга ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар.